» » Жиззахда хизмат кўрсатишнинг янги тури жорий этилмоқда

Жиззахда хизмат кўрсатишнинг янги тури жорий этилмоқда

09 ноябрь 2018 г 3 927 Комментарии: 0

Ҳозирги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотлар давом этмоқда. Бу ҳақда "Жиззах овози” сайтида қуйидаги мақола чоп этилди.

Яна бир янгилик шундан иборатки, фуқароларимизга оилада фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулларини олиш учун ариза бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий Регламенти тасдиқланиб, амалиётга жорий қилинмоқда. Мазкур Регламент оилада фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулларини олиш учун ариза бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилаб беради.

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун туғилган боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, яъни, қонунда белгиланган тартибда болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқини амалга оширувчи ва ота-оналик мажбуриятларини бажарувчи, лекин боланинг ота-онаси бўлмаган шахслар, фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар бола туғилгандан сўнг олти ой ичида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Давлат хизматлари белгиланган Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади. Нафақа пули АТ "Халқ банки"нинг тегишли филиалларида тўланади.

Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда анкетани электрон равишда тўлдиради.

Анкетага талабгорнинг паспорт нусхаси, туғилганлик ҳақидаги ФХДЁ бўлимининг маълумотномаси ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси илова қилинади холос. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Нормухаммад Ирматов,

Шароф Рашидов тумани Давлат

хизматлари марказининг ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!