Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда хизматлар кўрсатиш соҳаси ривожланмоқдами?
15 сентябрь 2018 г 3 442 Комментарии: 0
Ҳозирги вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиш даражаси жамиятнинг илғор ривожланишининг мезонига айланди.
Хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилиш аҳолининг турмуш даражасини, инвестицион муҳитини, ишбилармонлик муҳитини ва бизнесни ривожлантиришни яхшилайди.
Вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар кўрсатилган бозор хизматларининг ўсиш суръати14,1 фоизга ошишига олиб келди. 2018 йил январь-август ойларида дастлабки маълумотларга кўра кўрсатилган хизматлар ҳажми 1976,6 млрд.сўмга тенг бўлди. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг катта улуш савдо хизматлари (37,6 %), транспорт хизматлари (18,8 %), молиявий хизматлар (14,0 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,8 %) ташкил этади.
2018 йил январь-август ойларида дастлабки маълумотларга кўра, кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1976,6 млрд. сўмга тенг бўлди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 114,1 % ни ташкил этди.
2018 йил январь-август ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича молиявий хизматлар (50,1 %),соғлиқни сақлаш хизматлари (26,2 %)меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (22,6 %), ижара хизматлари (21,1 %), каби хизмат турларида юқори ўсиш қайд этилди.
Нисбатан пастроқ ўсиш суръатлари кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (102,1 %), шахсий хизматлар (102,7 %), транспорт хизматлари (104,0 %), каби хизмат турларида қайд этилди.
Жами молиявий хизматларҳажмида суғурта ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматларнинг улуши (90,8 %) этакчиликқилмоқда.
Суғурта ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматларнинг асосийқисмини пул-кредит соҳасида воситачилик хизматлари (97,4 %) ташкил этади.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори технологик хизматларни янада ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматларнинг янги турларини кенгайтириш, шунингдек, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшилаш алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсишига таъсир кўрсатди.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида энг катта улуш (99,3 %) телекоммуникация хизматларига (кабел ва мобил алоқа хизматлари, Интернет тармоғи, йўлдошли алоқа хизматлари ва бошқалар) тўғри келади.
2018 йил январь-август ойларида жами алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 0,4 % нашриёт хизматларига тўғри келди.
Компьютерда дастурлаштириш хизматларининг улуши жорий даврда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари умумий ҳажмининг 0,1 % ни ташкил этди.
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажмида озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича хизматлар 82,9 % улуш билан этакчилик қилмоқда. Яшаш бўйича хизматлар улуши 17,1 % га тўғри келади.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!