» » Экстремал тоғ туризми бўйича Жаҳон чемпионати Жиззахда бўлиб ўтди

Экстремал тоғ туризми бўйича Жаҳон чемпионати Жиззахда бўлиб ўтди

07 октябрь 2023 г 455 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 3-6-октябрь кунлари Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Жўм-жўм қишлоғида экстремал тоғ туризми бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.

Мусобақа олдидан “Uzbekistan Grand Hotel” меҳмонхонасида расмийлар ва хорижлик иштирокчи давлатлар вакиллари билан биргаликда экстремал тоғ туризми бўйича халқаро ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларус ва Ҳиндистон давлатларидан ҳамда туризм бўйича маҳаллий расмийлар қатнашиб, тоғ туризмни ривожлантиришда янги лойиҳалар ва имкониятлар, шунинг ўзаро сайёҳлар алмашинуви масалалари муҳокама этилди.

Семинар давомида Ўзбекистон томонидан Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ва хорижий давлатлар ўртасида ҳамкорликда ишлаш бўйича англашув меморандумлари имзоланди.

Кеча, 4 октябрь куни Бахмал туманида экстремал тоғ туризми бўйича халқаро мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мусобақада жами 250 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий ёшлар иштирок этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!