» » Бахмалда тоғ-экстремал туризми бўйича Республика мусобақаси ташкил этилди

Бахмалда тоғ-экстремал туризми бўйича Республика мусобақаси ташкил этилди

28 апрель 2021 г 843 Комментарии: 0

Бахмал тумани «Нушкент» МФЙ, Жом-жомсой қишлоғида тоғ-экстремал спорт туризми бўйича Республика мусобақаси ўтказилди.

22-24 апрель кунлари Бахмал тумани ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Халқ таълими бўлими, вилоят Туризм федерацияси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргликда ташкил этилган спорт тадбирида жиззахлик 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Мусобақада Жиззах шаҳри, вилоятнинг Шароф Рашидов номли, Зафаробод, Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Бахмал, Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Фориш, Пахтакор туманлари, Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ҳамда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан ҳам жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунига кўра 1-ўринни мезбонлар — Бахмал тумани ёшлари қўлга киритди. Самарқанд вилоятидан келган меҳмонлар эса 2-ўринга муносиб кўрилди. Фахрли 3-ўрин эса вилоятнинг Пахтакор тумани ёшларига насиб этди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!