Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманидаги маҳаллада «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури амалга оширилмоқда
16 октябрь 2023 г 457 Комментарии: 0
Жиззах вилояти солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-сектор ҳудудида жойлашган Бахмал туманидаги «Мўғол» маҳалласида «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури амалга оширилмоқда. Дастур доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Айни пайтда маҳалла фуқаролар йиғинининг биноси янгидан таъмирдан чиқарилмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳудудда маҳалла аҳолисининг кўнгилли ҳордиқ чиқариши ва турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш мақсадида истироҳат боғи барпо этилмоқда.
Асосий йўллар бўйида пиёдалар йўлакчалари қуриш, симёғочларни алмаштириш, ички йўлларни шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур маҳалла туризм маскани сифатида эътироф этилмоқда. Ҳудуд аҳолисининг асосий машғулоти чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштиришдан иборат.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!