» » Бахмал туманидаги Янгибоғ маҳалласида янги маҳалла биносини фойдаланишга топширилди

Бахмал туманидаги Янгибоғ маҳалласида янги маҳалла биносини фойдаланишга топширилди

14 сентябрь 2023 г 330 Комментарии: 0

Бахмал тумани Янгибоғ маҳалласида амалга оширилаётган "Обод маҳалла" ва "Обод кўча" ҳамда "Обод хонадон" дастури доирасида янги маҳалла биносини фойдаланишга топширилди.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга маҳалла фуқаролар йиғини биноси маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида биринчи навбатда аҳолини рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш ётганлигини ҳар бир фуқаро ҳис қилмоқда. Буни маҳаллада олиб борилаётган бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишларидан ҳам илғаш қийин эмас.

Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар самараси, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз бориб, олиб борилаётган барча эзгу ишлар, аввало, халқимиз розилиги, инсон қадри учун хизмат қилаётгани таъкидланди.

Тадбир доирасида байрам дастурхони ёзилди ва туман маданият бўлими ижодкорлари жамоаси томонидан бетакрор куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга баҳорий кайфият улашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!