» » Маҳалла ва кутубхона янги бинода иш бошлади

Маҳалла ва кутубхона янги бинода иш бошлади

15 апрель 2022 г 749 Комментарии: 0

Зарбдор тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳамда ушбу маҳалла тасарруфида янги кутубхона фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда кейинги йилларда маҳаллани ҳар томонлама обод гўшага айлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни мутолаага ошно этиш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор маҳалла марказларида замонавий кутубхона бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани, бу “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга тўла татбиқ этишга хизмат қилаётгани таъкидланди.  

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири бўлган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида бугун мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам замонавий ва кўркам кутубхоналар, маданий марказлар қад ростламоқда. 

Янги очилган кутубхона фондидан ўзбек мумтоз, жаҳон ва болалар адабиёти, илмий қўлланмалардан иборат мингдан ортиқ китоб жой олган. Шунингдек, зиё масканидаги компьютерлар жамланмаси ҳудуд аҳолиси ва ёшлари учун хизмат қилиши шубҳасиз.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!