» » Ғаллаороллик маҳалла раиси танлов ғолиби бўлди

Ғаллаороллик маҳалла раиси танлов ғолиби бўлди

09 август 2019 г 2 472 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасида бўлиб ўтаётган шеърхонлик кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди. 

Танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 11 нафар шеъриятга ошно маҳалла раислари иштирок этди.
Улар шеърият, адабиёт, китобхонликка бўлган билим ва маҳорати, имкониятларини намойиш этди. Мумтоз ва ҳозирги ўзбек адабиёти вакилларининг ҳаёти, ижодий фаолияти билан боғлиқ бўлган саволларга жавоб берди. “Ифодали ўқиш” шартида маҳалла раислари ўзбек ва жаҳон классик шеърияти дурдоналаридан намуналарни ёддан ўқиши билан шеъриятнинг чинакам мухлиси эканлигини кўрсатди.
Ғаллаорол туманидаги “Тоза уруғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулчеҳра Ўзарбоева биринчи ўринни олиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Жиззах шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор Ғаниева, учинчи ўринни Зомин туманидаги “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Абдуғаффор Шодмонқулов эгаллади.
– Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари орасида шеъриятга ошно кўплаб истеъдодлар борлигига гувоҳ бўлдик, – дейди танлов ҳайъати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Салим Комилов. – Улар орасида ўзлари ҳам бадиий ижод билан шуғулланадиганлар кўп экан. Маҳалла раисининг шеърият ихлосманди бўлиши ҳудудда адабиётни, китобхонликни тарғиб этишга замин яратади. Бу одамлар қалбига йўл топишда, яқин мулоқотда бўлишда, мавжуд муаммоларни чуқур англаб етишда жуда муҳим фазилат саналади.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!