Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани “Энг намунали мактаб сардорлар” кўрик-танловида ғолиб бўлди
14 март 2019 г 3 190 Комментарии: 0
Мирзачўл туманида “Энг намунали мактаб сардорлар Кенгаши” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов “Камалак” болалалар ташкилоти томонидан ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, Сардорлар Кенгаши томонидан олиб борилаётган ижтимоий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва келажакда уларнинг мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган етук кадр бўлиб етишларига кўмаклашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Мирзачўл туманида “Ўзбек-қозоқ миллий маркази”да бўлиб ўтган кўрик-танловда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан ташриф буюрган 13 жамоа баҳслашди.
Танловда жамоалар “Бу бизнинг фаолият”, “Бизнинг имкониятларимиз!”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича беллашди. Бунда мактаб сардорлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятини намоён этиш,
янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қизғин баҳс-мунозара остида ўтган кўрик-танловда Ғаллаорол тумани 16-умумий ўрта таълим мактаби сардорлари 1-ўринни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!