» » Жиззахда энг намунали сардорлар кенгаши аниқланди

Жиззахда энг намунали сардорлар кенгаши аниқланди

04 март 2019 г 2 689 Комментарии: 0

“Энг намунали сардорлар кенгаши” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди. 

Жиззах шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган танловда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан келган 13 жамоа “Бу бизнинг фаолият”, “Бизнинг имкониятларимиз!”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича беллашди. Бунда туман-шаҳар сардорлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятини намоён этиш, янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 
– Барча таълим муассасаларида ташкилотнинг энг қуйи бўғини – “Камалак” болалар ташкилотининг мактаб ва синф сардорлар кенгаши фаолият юритади, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари, вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Шоҳида Даманова. – Шунингдек, ҳар бир туман, шаҳарда турли йўналишларда 18 нафар аъзони бирлаштирган сардорлар кенгаши фаолият олиб боради. Бугун мазкур сардорлар кенгашининг энг намунали, ташаббускор ва фаоллари аниқланди. Танловнинг “Интеллектуал ринг” шартига анча мураккаб бўлган саволларни танладик. Чунки, бугунги иштирокчилар оддий ўқувчи эмас, сардор ўқувчилар. Асосийси, сардорлар кенгаши аъзолари ўзаро тажриба алмашиб, ўз фаолиятидаги камчиликларни ҳис қилиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қилди. 
Ғаллаорол тумани сардорлар кенгаши биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Фориш ва Зарбдор туманлари сардорлар кенгаши иккинчи ўрин, Янгиобод тумани ҳамда Жиззах шаҳар сардорлар кенгаши учинчи ўринни эгаллади. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!