Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида маҳалла куни нишонланди
24 март 2022 г 676 Комментарии: 0
Форишдаги “Султон” тантаналар мажмуасида ҳам маҳалла кунига бағишлаб ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маҳалла – жамиятнинг муҳим таянч бўғини ҳисоблана. Кейинги йилларда қишлоқ ва маҳаллаларимизни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари тизимига оид 38 та қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинган. 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлар такомиллаштирилди.
Айни пайтда, Фориш туманида 25 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритмоқда. Барча маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла мутасаддилари олдида жуда катта вазифалар турибди. Тадбирда жорий йил тумандаги 2 та – “Қизилқум” ҳамда “Сайёд” МФЙларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши, бу ҳудудлардаги мактаб, қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим ташкилоти, МФЙ бинолари, кўча ва гузарларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши алоҳида таъкидланди.
Туман ҳокими И.Матиев “Обод ва хавфсиз маҳалла” дастури доирасида алоҳида ўрнак кўрсатган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди. Туман маданият маркази санъаткорларининг концерт дастури тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!