» » Арнасойда маҳалла раислари учун ўқув-семинар ўтказилди

Арнасойда маҳалла раислари учун ўқув-семинар ўтказилди

15 ноябрь 2021 г 767 Комментарии: 0

Арнасой тумани ҳокимлигида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинар ўтказилди.

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Телмон Ўринов бошчилигида ташкил этилган семинарда, туман ҳокимлиги, туман имом хатиби ҳамда 13 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг ёрқин самаралари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси уюшқоқлик билан ўтказиш хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Телмон Ўриновнинг кейинги 2 йилда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишлари ва ҳудудларга ташрифлари чоғида турли соҳаларга оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмлари борасидаги маърузасини ўқув-семинар иштиокчилари катта қизиқиш билан тинглади.  

Семинар ниҳоясида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!