Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги “А.Навоий” ҳамда “Маданият” МФЙга янгидан барпо этилган бинолари фойдаланишга топширилди
04 сентябрь 2023 г 358 Комментарии: 0
“Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари асосида Жиззах шаҳрида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, шаҳардаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг янги биносига эга бўлди. Мазкур бино замонавий кўриниш касб этиб, барча қулайликларга эга.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган байрам тадбирида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов, шаҳар прокурори М.Маматов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз манфаатларини таъминлаб, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётгани, маҳаллаларимиз янги қиёфада бўй кўрсатиб, одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади.
Мустақиллик байрами кенг нишонланаётган бугунги кунда фойдаланишга топширилган ушбу объектнинг ички хоналарида маҳалла бешлигининг фаол фаолият юритиши учун иш кабинетларида барча шароитлар яратилган. Мўжазгина кутубхона ва кутиш зали фуқаролар хизматида бўлади. Бино юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, компьютер жамламалари, замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
Тадбир иштирокчилари учун байрам муносабати билан тўкин байрам дастурхони ёзилиб, шаҳар маданият уйи қошидаги ижрочи ёшлар ва ҳаваскор санъаткорлар ижросида намойиш этилган концерт дастурлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Шу куннинг ўзида худди шундай тадбир шаҳардаги “Маданият” маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!