» » Жиззахда яна битта маҳаллага давлат-хусусий шерикчилиги асосида замонавий бино фойдалоанишга топширилди

Жиззахда яна битта маҳаллага давлат-хусусий шерикчилиги асосида замонавий бино фойдалоанишга топширилди

10 июль 2023 г 471 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат-хусусий шерикчилиги асосида навбатдаги замонавий ижтимоий объект қуриб фойдаланишга топширилди.

6 мингдан ортиқ аҳоли яшаётган ушбу МФЙ шу кунга қадар ўз биносига эга эмас эди. “Чаманзор” МФЙда ҳомийлик асосида аҳоли ва шу ерда фаолият юритаётган ходимлар учун зарур бўлган барча шароитлар яратилиб, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар тўплами, компьютер жамланмалари билан ҳам таъминланди.  

Объектнинг очилиш маросимида туман ҳокими А.Ашуров, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!