» » Арнасойда 100 ўринли янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

Арнасойда 100 ўринли янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

06 апрель 2022 г 1 292 Комментарии: 0

Арнасой тумани Чўлқувар МФЙда 1 та янги давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда Арнасой туманида 11 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 2 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги НМТТ ҳамда 36 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётган эди.
Жорий йилда туманда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларни фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бугун яна 1 та ана шундай мактабгача таълим ташкилоти болажонлар учун туҳфа қилинди, бу билан эса 100 дан зиёд болаларни қамраб олиш имконияти яратилди.

“Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Камалак-2018” номли давлат хусусий-шерикчилик мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимига Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Қахрамоновна ва туман МТБ бўлими ва унга қарашли ДМТТ директорлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Туманимизда икки йил олдин 32 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритган бўлиб, қамров кўрсаткичи 61.7 %ни ташкил этган дейди, туман мактабгача таълим бўлими мудири Шаҳруҳ Зулфиқоров, мактабгача таълимга бўлган эътибор самарасида бугунги кунда 11 та давлат, 2 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги НМТТ ҳамда 36 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини олиб бормоқда, уларга 2 минг 975 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган, қамров кўрсаткичи 81.5 фоизга етди.

“Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Камалак-2018” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Ёш тадбиркор Тагаев Аваз Трастбанкдан 1 млрд 700 млн сўм кредит олиб, мазкур кўркам масканни бунёд этди. Бу ерда 100 нафар болажонларни таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди, замонавий юмшоқ мебел ҳамда ўйинчоқлар билан тўлиқ таъминланди.

Эндиликда бу маскан тарбияланувчилари инглиз ва рус тилларини ҳам бемалол ўрганишлари мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!