Зомин туманида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси қарийб 69 фоизни ташкил этади
Туманда мактабгача ёшдаги 3-7 ёшли болалар сони 14791 нафарни ташкил этади. Улардан 10 100 нафари 19 та давлат, 6 та давлат хусусий шериклик асосидаги ҳамда 119 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.
2021 йил инвестиция дастури асосида яна 3 та давлат мактабгача таълим таълим ташкилотлари қурилиши режалаштирилган. Йил охирига қадар 26 та оилавий нодавлат МТТ ташкил қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, 8 та бир йиллик мажбурий таълим гуруҳлари ва 12 та қисқа муддатли гуруҳлар очилади. Натижада, йил охирида туман кўрсатгичи 78,4 фоизни ташкил этади.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

28 июнь 2021, Понедельник
Жиззахда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш йил якунига қадар 75 фоизга етказилади

18 июнь 2021, Пятница
Жиззахда сўнгги 6 ой ичида 76253 нафар болажон мактабгача таълимга қамраб олинди
Изоҳлар (0)