Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг учта маҳалласида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
01 май 2023 г 435 Комментарии: 0
Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги “Қораабдол ота” маҳалласида маҳалла биносининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Фориш туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базаларини мустаҳкамлш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда меҳнат фахрийси Жолғош Абдураҳмонов ҳам сўзга чиқиб, маҳалла аҳлига мана шундай имкониятлар яратиб берилаётгани учун ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди.
“Қораабдол ота” маҳалласи биноси “VERBUD” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонида қисқа муддатда тез ва сифатли амалга оширилди. Мазкур бинони бунёд этиш учун 571 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда маҳалла ходимларини ишини ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш, улар муаммосини ҳал қилиш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.
Шундан сўнг туман ҳокими Икром Матиев “VERBUD” масъулияти чекланган жамияти раҳбарига маҳалла аҳли совғасини топширди. Тадбир сўнгида қизил алвон лента қирқилиб, тадбир иштирокчилари бу ерда маҳалла мутасаддилари ва аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
“Оқтепа” маҳалласида янги маҳалла биноси.
Фориш тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маскан маҳалла аҳолисига Ўзбекистон Республикаси умумхалқ Референдуми олдидан чинаккам совға бўлди.Маҳалла биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Икром Матиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла аҳли иштирок этишди.Тадбирда туман ҳокими Икром Матиев ва шу маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Абдужаббор Абдуқодировлар сўзга чиқишиб, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилганини таъкидлаб ўтишди.“Оқтепа” маҳалласини бунёд этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 – 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида 681 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда маҳалла ходимларини ишини ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш, улар муаммосини ҳал қилиш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.Шундан сўнг алвон ленталар қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги бинода маҳалла мутасаддилари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
“Сайёд” маҳалласида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.
Фориш туман “Сайёд” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳалла биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур маҳалла биносини бунёд этиш учун “Обод қишлоқ” дастури доирасида 380 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
“Сайёд” маҳалласида маҳалла биносини қуриб фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли иштирок этди.
Тадбирда Фориш туман ҳокими Икром Матиев ҳамда шу маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Ўришбой Нурқуловлар сўзга чиқишди ва муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Шундан сўнг алвон ленталар қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги бинода маҳалла мутасаддилари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!