» » Фориш туманида кам таъминланган оилаларга уй-жойлар топширилди

Фориш туманида кам таъминланган оилаларга уй-жойлар топширилди

25 октябрь 2021 г 504 Комментарии: 0

Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мирзараҳим Отақулов раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги “Яссикечув” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож “Гараша”, “Илонли”, “Мустақиллик”, “Яссикечув” ва “Қораабдол ота” маҳаллаларида яшовчи 9 та оилалар учун уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан “Яссикечув” маҳалласида уй-жойларни ўз эгаларига тантанали топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Фориш туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқиб, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида уй-жойларни ўз эгаларига топширилаётгани ушбу оилалар ҳаётида унутилмас воқеа эканлигини таъкидлади ва уй эгаларини самимий табриклади.
“Яссикечув” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган, ўзгалар кўмагига муҳтож бўлган оилалар учун бунёд этилган ушбу 9 та хонадонда ҳар бир оиланинг фаровон яшаши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳар бир уйнинг томорқасида ушбу оилаларни иш билан банд қилиш, даромадини ошириш мақсадида субсидия асосида иссиқхоналар ташкил этилган. Ушбу иссиқхонада хонадон эгалари йил давомида турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб, ўз оилалари фаровонлигини таъминлаш имкониятлари мавжуд.
Тадбирда туман ҳокими уй эгаларига уй калитларини тантанали топширди. Шунингдек, уй-жойларни ўз эгаларига топшириш маросимида Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Сарвар Базаров, “Нарвон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фарида Ёдгоровалар ҳам сўзга чиқиб, юртимизда кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларга тўхталиб ўтдилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!