Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида Қораабдол – Гараша автомобил йўли таъмирланмоқда
23 октябрь 2021 г 762 Комментарии: 0
Фориш тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Мирзараҳим Отақулов раҳбарлик қилаётган сектор ҳудудидаги “Қораабдол – Гараша” автомобил йўлининг 4,2 км қисмининг носозлиги ва таъмир талаблиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётганди.
Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2022 йилларда Жиззах вилоятини шароити оғир маҳаллаларида муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектлари аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-қарорига асосан “Қораабдол –Гараша” автомобил йўлининг таъмир талаб бўлган, Илонли маҳалласидан Гараша маҳалласигача бўлган 4,2 км қисми таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилмоқда.
Таъмирлаш ишларини олиб бораётган “Наврўз қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари таъмирлаш ишларини якунлаш арафасида турибди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!