Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
30 август 2022 г 664 Комментарии: 0
Фориш туманида 4-сектор ҳудудидаги “Осмонсой” маҳалласи Ана-муна қишлоғида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик қутлуғ тўйи арафасида 20-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда маҳалла аҳолиси, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда Фориш туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигимизнинг 31 йиллик қутлуғ тўйи билан қизғин муборакбод этди.
Шундан сўнг, алвон ленталар қирқилиб, тадбир иштирокчилари бу ерда ёшларнинг ўқиб, билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур 20-умумтаълим мактаби биноси ёнидан қўшимча 120 ўринли мактаб биноси бунёд этилди. Бундан ташқари, мазкур мактабнинг 24 ўринли филиали ҳам капитал реконструкция қилинди. Мактаб биносини бунёд этиш учун 2 миллиард 107 миллион сўм, мактаб филиалини капитал реконструкция қилиш учун эса 345 миллион сўм маблағ сарфланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!