Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Чаканд” қишлоғидаги тожик мактаби ўқувчиларни чорламоқда
06 сентябрь 2021 г 893 Комментарии: 0
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, секторлар, халқ таълими бўлими раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, мактаб жамоаси, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ва бошқалар сўзга чиқиб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳаларда ўзининг ёрқин самарасини бераётганини, мактаб ўқитувчи-ўқувчиларини ва қишлоқ аҳлини янги ва замонавий қиёфага эга бўлган ушбу таълим даргоҳи билан табриклаб, бу маскандан буюк инсонлар етишиб чиқишига тилак билдирди.
Ушбу умумтаълим мактаби 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, бундан аввал 2008 йилда капитал таъмирдан чиқарилган эди. Орадан 13 йил ўтиб ўқув муассасаси қайтадан капитал таъмирланди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига “Чаканд” қишлоғи ўқувчиларига муносиб туҳфа бўлган ушбу мактаб биноси 3 миллард 278 миллион сўм маблағ эвазига бутунлай янги ва замонаий кўринишга эга бўлди.
Ўқув даргоҳининг барча синф хоналари, пол ва том қисми, фаоллар ва спорт заллари, кутубхона, ва бино деворларининг ички ва ташқи қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, иситиш тизими модулли иситиш блокига, мактабнинг эшик-деразалари замонавий эшик-ромларга алмаштирилди.
Шу билан бирга, мактаб ҳовлисидда ҳам кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорларштириш ишлари олиб борилиб, мевали ва манзарали дарахт, ранг-баранг гул кўчатлари экилди ва у бутунлай янгича қиёфа касб этди.
Чаканд қишлоғида асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилиши сабабли, мактабда дарслар тожик тилида олиб борилади.
Мактаб 192 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 128 нафар ўқувчи-ёшларга 14 нафар тажрибали педагоглар таълим бермоқда.
Эртага – янги ўқув йилининг илк ўқув кунини “Чаканд”лик болажонлар капитал таъмирдан чиқарилган, замонавий қиёфа касб этган ўқув даргоҳида бошлайди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!