Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
29 август 2022 г 651 Комментарии: 0
Фориш туманида энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида кўплаб ижтимоий соҳа объектлари қурилиб ва таъмирланиб фойдаланишга топширилмоқда.
Жумладан, туманнинг 2-сектор ҳудудидаги “Нарвон” маҳалласи Эшбўлди қишлоғида янги 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
Маҳаллада мазкур мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла мутасаддилари, фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Фориш туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тўйи билан қутлади ҳамда туманда мактаб ёшигача бўлган ўғил-қизларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасидаги ишларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда маҳалла фаоли, меҳнат фахрийси Беркин Сирлиев ҳам сўзга чиқиб, жажжи болажонлар учун мана шундай имкониятлар яратиб бераётгани учун муҳтарам Президентимизга маҳалла аҳли номидан ўз миннатдорчилигини изҳор этди.
Бугунги кунда Фориш туманида 17 та давлат тасарруфидаги, 6 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги, 60 та уй ва оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Уларга 6283 нафар ўғил-қизлар қамраб олиниб, қамров даражаси 80,8 фоизга етказилди.
“Нарвон” маҳалласида бунёд этилган мазкур мактабгача таълим ташкилотини бунёд этиш учун 4 миллиард 312 миллион сўм маблағ сарфланди. Мактабгача таълим ташкилоти маҳалланинг 120 нафар ўғил-қизларини ўз бағрига олди. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиши ҳисобига 30 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!