Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг энг узоқ маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти биноси бунёд этилмоқда
24 май 2022 г 634 Комментарии: 0
Фориш туман мактабгача таълим ташкилотлари бўлими мудири Муқаддас Исломова туманнинг чекка ҳудуди ҳисобланган “Дўстлик” маҳалласида маҳалла мутасаддилари билан ҳамкорликда муаммоларни “маҳаллабай” ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Фориш туман 1-сектор ҳудудига қарашли “Дўстлик” маҳалласида 4 миллиард сўм бюджет маблағи эвазига 100 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурлиши олиб борилмоқда. Айни кунда қурилишда 90 фоиз ишлар бажарилган.
Бугунги кунда “Дўстлик” маҳалласида 3-6 ёшлик болалар сони 112 нафарни ташкил этиб, шу кунга қадар фақатгина қисқа муддатли гуруҳларда 30 нафар маҳалла ўғил-қизлари қамраб олинган эди. Ҳудуддаги 112 нафар 3-6 ёшда бўлган болалардан 100 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинади ҳамда мактабгача таълим мутахассислигига эга бўлган 30 нафарга яқин хотин-қизларимиз иш билан таъминланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!