» » Янгиобод туманидаги Сармич маҳалласида 120 ўринли янги боғча фаолият бошлади

Янгиобод туманидаги Сармич маҳалласида 120 ўринли янги боғча фаолият бошлади

28 декабрь 2021 г 903 Комментарии: 0

Янгиобод тумани Сармич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 120 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Бугун мазкур боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар ва ота-оналар иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими И.Қаршибоев сўз олиб, барчани замонавий ва кўркам қиёфада бунёд этилган ушбу маскан билан табриклади ва жажжи фарзандларимизни бу даргоҳда шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва баркамол шахслар бўлиб етишишларига тилак билдирди.

Шундан сўнг ташриф буюрганлар муассаса биноси ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишдилар.

Икки қаватдан иборат болалар масканининг бири-биридан чиройли, кенг ва кўркам хоналари ва залларнинг деворлари кичкинтойларга хос тарзда чиройли расмлар билан безатилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий тарзда жиҳозланган.

Инвестиция дастури асосида 3 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган мазкур замонавий боғча 120 нафар жажжи ўғил-қизлар учун мўлжалланган бўлиб, 29 нафар ходимлар фаолият олиб борадилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!