Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида 27-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди
08 ноябрь 2021 г 827 Комментарии: 0
Ушбу умумтаълим мактаби 1956 йил маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар таъмирланмаган. Орадан 65 йил ўтиб “Обод маҳалла” дастури асосида 2 миллард 800 миллион сўм маблағ ҳисобига ўқув муассасасиниг бир қисми 120 ўринли бир қаватли бино бузилиб, ўрнига 220 ўринли икки қаватли янги ва замонавий кўринишдаги мактаб қуриб берилди.
– Президентимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани биз ўқитувчиларнинг масъулиятини янада оширади, – дейди мактаб директори Севара Қаршибоева.
– Ушбу янгитдан қурилган мактабимиз ўқувчиларнинг ўқишга бўлган иштиёқларини янада фаоллашишида муҳим аҳамиятга эга. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёшларимиз эса келажакда ўз ўрнини эгаллашларига имкон яратади.
Ҳозирда қолган 200 ўринли бино 530 миллион сўм маҳаллий дастур асосида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга мактаб ҳовлисидда ҳам кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорларштириш ишлари бажарилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Айни пайтда мактабда 488 нафар ўқувчи таълим олади. Уларга 60 нафар тажрибали педагоглар таълим бермоқда
Жамшид ЁРБЕКОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!