Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишнинг “Қораабдол ота” маҳалласида электр энергияси таъминоти яхшиланади
03 октябрь 2022 г 611 Комментарии: 0
Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қораабдол ота” маҳалласида Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида маҳалладаги электр энергияси тармоқлари реконструкция қилинмоқда.
– Маҳалламизда бу борада Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан электр энергияси тармоқларини реконструкция қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исматулло Аннақулов.
– Жумладан, Чоғишмон, Узунбулоқ, Кўса, Қораабдол ота, Ойтамғали, Болғали, Йўллисой, Тоғқишлоқ қишлоқларида йиллар давомида эскирган электр тармоқлари таянчлари ўрнига 1087 та темир бетон таянчлар ўрнатилади, 18 та янги трансформатор пунктлари ўрнатилади, 27 километр альюмин сим тармоқлари ўрнига сип кабеллар тортилади. Шулар ҳисобидан маҳалламизда электр энергияси таъминоти бўйича барча муаммолар тўлиқ бартараф этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!