Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги 10 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари 3 кундирки электр токисиз қолмоқда мазмундаги хабарга муносабат билдирилди
10 октябрь 2021 г 1 226 Комментарии: 0
“Жорий йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқларда ««Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги 10 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари 3 кундирки электр токисиз қолмоқда» - деган мазмундаги танқидий мурожаати тарқалган.
Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан зудлик билан ишчи гуруҳи тузилди ва мурожаат ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Жорий йилнинг 6-октябр куни соат 17-30ларда «Жиззах эркин иқтисодий ҳудуди»даги фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорлиги мавжуд тадбиркорлик субъекти Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамда «Жиззах ҲЭТК» АЖ мониторинг гуруҳи аъзоси томонидан белгиланган тартибда тармоқдан узилган.
Шундан сўнг, «Жиззах ҲЭТК» АЖни хабардор қилмасдан МЧЖ ходимлари томонидан ўзларига тегишли 8 км узунликдаги 10 кВли ҳаво тармоғига уланган бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам электр тармоғидан узиб қўйилган.
Натижада тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқлари корхонасига нисбатан эътирозига сабаб бўлган.
Қуйидагича муносабат билдирамиз:
????Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12-январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра истеъмолчи;
Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;
Субистеъмолчиларга ўз тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб берувчи истеъмолчилар субистеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясининг умумий (жами) миқдори бўйича электр таъминоти шартномасини тузади.
Электр қурилмалари истеъмолчининг электр тармоқларидан қувват оладиган субистеъмолчилар техник шартларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати билан истеъмолчилардан олади ва электр таъминоти лойиҳасини «Ўзэнергоинспекция» ва истеъмолчи билан келишади.
Истеъмолчи электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатлари учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алоҳида шартнома бўйича электр энергиясининг умумий ҳажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда ҳақ тўлайди.
Эксплуатация харажатларини субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига қўшишга рухсат этилмайди.
Электр таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда истеъмолчи етказилган реал зарарни қоплашга мажбур.
Истеъмолчиларни электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган.
Ҳозирда тадбиркор томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилган ва субистеъмолчилар электр тармоғига улаб берилган.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан электр тармоқларига бошқа эътирозлари йўқлигини маълум қиламиз.
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!