» » Форишнинг маҳаллаларида «Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла» мeзонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Форишнинг маҳаллаларида «Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла» мeзонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

18 октябрь 2023 г 836 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудларда танлаб олинган маҳаллаларда «Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Фориш туманининг 1-сектор ҳудудидаги «Боғдон» маҳалласида ушбу мезонлар асосида ишлар бошланмоқда.
Шу муносабат билан «Боғдон» маҳалласида жойлашган 30-сон маданият маркази биносида Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқовлар бошчилигида туман сектор раҳбарлари ва «Боғдон» маҳалласидаги «бешлик»дан иборат ишчи гуруҳ, туман ташкилотлари ҳамда фуқаролари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов сўзга чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини самарали амалга оширишда масъулларнинг вазифаларини ҳамда масъулиятларини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Назира Мухторова ҳам сўзга чиқиб, «Боғдон» маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Тадбир сўнгида вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқовлар томонидан сайёр қабул ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул давомида жами 21 та фуқаролардан 39 мурожаатли масалалар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал қилиниб, 31 таси ижобий ҳал этиш учун назоратга олинди.
«Боғдон» маҳалласида «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» мезонлари асосида хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари бугундан бошлаб юборилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!