» » Жиззахда “Истеъдод клуби” очилди

Жиззахда “Истеъдод клуби” очилди

28 ноябрь 2018 г 2 228 Комментарии: 0

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши қошида “Истеъдод клуби” фаолияти йўлга қўйилиб,  унинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Истеъдод клуби”га аъзо бўлган иқтидорли ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ушбу клубда адабиёт, тасвирий санъат, табиий фанлар, аниқ фанлар, ҳуқуқшунослик, спорт, ахборот коммуникация технологиялари ҳамда бошқа йўналишлар бўйича алоҳида бурчаклар ташкил этилиб, уларнинг изланиш ва ишланмалари ушбу бурчакка жойлаштирилди.

Партия томонидан ёшларнинг турли соҳаларда ўз интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар ёшларнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!