Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида “Адлия боғи” ташкил этилди
30 октябрь 2023 г 333 Комментарии: 0
Дўстлик ттуманида “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адлия боғи” ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармонига кўра, юртимизни экологик таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари юртимиз бўйлаб ташкил этилмоқда.
Хусусан, Дўстлик туман адлия бўлими барча таркибий тузилма ходимлари томонидан Дўстлик туманида белгиланган жойда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ҳамда мевали кўчатлар экилди.
Дастлаб кўрсатилган майдонда олиб борилган тадбирлар натижаси бошқа қиёфага келтирилиб, “Адлия боғи” яратилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!