Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда МИБ 50 млн сўмлик солиқ қарзини ундирди
01 ноябрь 2023 г 386 Комментарии: 0
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.А. ҳисобидан Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси фойдасига 50 млн сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.
Қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан огоҳлантириш берилган бўлсада, қарздорликни тўлашдан бош тортиб келган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ш.А. ҳисобидан 50 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланган. Шу жумладан, 2,5 млн сўм ижро йиғими ва 3,3 млн сўм маъмурий жарима ундирилиши таъминланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!