Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда солиқчилар томонидан «Яшил макон» барпо этилмоқда
11 ноябрь 2023 г 292 Комментарии: 0
2023 йил 11 октябрь куни Президентимиз томонидан туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча ҳудудларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишларини бошлаш борасида бир қатор топшириқлар берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида Мирзачўл туман солиқ инспекцияси ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар инспекция боғига 50 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтказдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!