» » Фориш туманида «Янги Ўзбeкистон – яшнил маконда бирга яшайлик!» шиори остида кўcнат экиш акцияси ўтказилди

Фориш туманида «Янги Ўзбeкистон – яшнил маконда бирга яшайлик!» шиори остида кўcнат экиш акцияси ўтказилди

28 октябрь 2023 г 178 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев бош туманнинг «Оқтепа» маҳалласида ташкил этилаётган янги экологик боғда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида «Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!» шиори остида умумхалқ кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Кўчат экиш акциясида тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари, туман марказига яқин ҳудуддаги маҳаллалар аҳолиси ихтиёрий равишда иштирок этишди.

Фориш туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида йўл ва дала четларига, ариқ бўйларига, боғ-роғларга 489 400 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, ток кўчатлари, терак қаламчалари ва бутакўчатлари экиш режалаштирилган.

Айни кунда туманда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида «Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!» шиори остида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!