» » Арнасойда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди

Арнасойда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди

23 октябрь 2023 г 303 Комментарии: 0

Янги ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида яшил макон бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб берди ва 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Айни вақтда Арнасой тумани кузги кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Жумладан, тумандаги Оқбулоқ СИУ ҳудудидаги “Янгибўстон сардори” фермер хўжалигининг дала чети атрофида ташландиқ бўлиб ётган 50 сотих майдонга 1200 дона тут кўчатлари экилди.
Кўчат экиш ишларида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов, Арнасой туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Мунаввар Собиров ҳамда СИУ ва фермер хўжалик раислари иштирок этишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!