» » Жиззахда кузги дарахт экиш мавсуми қизғин паллада

Жиззахда кузги дарахт экиш мавсуми қизғин паллада

21 октябрь 2023 г 316 Комментарии: 0

Октябрнинг иккинчи декадасидан жорий йилнинг декабрь ойига қадар юртимизда кузги дарахт экиш мавсуми эълон қилинди.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида вилоятда 9 млн. 842 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган эди. Мавсум давомида халқимизнинг саъй-ҳаракати билан 10 миллондан ортиқ кўчатлар экилди.

Кузгу мавсумда вилоятимизда 8 миллионга яқин кўчат экиш режалаштирилган.

Куни кеча кузги дарахт экиш мавсуми юзасидан Шароф Рашидов туманидаги “Оқтош ота” маҳалласида қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивида тадбир ўтказилди.

Унда нуроний ва оқсоқоллар Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вазирликлар вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

“Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудидаги 20 гектар жойга дарахт экиш белгиланган бўлиб, жорий йилди 13 гектар жойга 23 мингдан зиёд дарахт экилади.

Бу ерга экиладиган дарахтлар сувни тежайдиган томчилатиб суғориш технологияси асосида суғорилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!