Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар бўлди
26 октябрь 2023 г 343 Комментарии: 0
Пахтакор туманининг «Пахтакор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз ободлигига ҳисса қўшишни ният қилган нуронийлар, фермерлар, сектор раҳбарлари, депутатлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ашурматов Ойбек сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 11 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдирилиб, устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда «кузги дарахт экиш мавсуми» эълон қилинди.
Халқимизда «Яхшидан боғ қолади»деган ҳикмат бор. Шундай экан, дунёга келган фарзандга атаб кўчат экиш, ҳашар йўли билан боғ-роғлар яратиш, иморатлар атрофини кўкаламзорлаштириш каби эзгу анъаналарни давом эттирган ҳолда ҳар бир хонадон томонидан кўчат экиш ва ўстириш ташаббуси туманимиз фуқаролар йиғинлари фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йилнинг баҳор ойида туманимизда анашундай эзгу ишлар амалга аширилган бўлса, куз мавсумида ҳам жадал суратлар билан мевали ҳамда манзарали дарахтлар яни 526 минг туп кўчат ва қаламчалар экиш режалаштирилган.
Шу куни тадбир иштирокчилари томонидан яхши ниятлар билан ҳудудимиздаги «Бердиёрбой ота» фермер хўжалигида 950 туб тут дарахт кўчатлари ўтқазилди. «Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!» деган ғояни ўзида мужассам этган умуммиллий лойиҳа шаҳар ва туманларда, меҳнат жамоаларида, ўқув масканларида давом этмоқда.
Барчага маълум, ўсимлик ва дарахтлар кислород ишлаб чиқарувчи энг қулай ва зарарсиз восита. Демак, мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтириш, боғлар яратиш орқали биз ҳаёт давомийлигини таъминлаган бўламиз.
Шундай экан, юртимиз бўйлаб «Кузги дарахт экиш мавсуми» шиори остида кенг қулоч ёйган хайрли ташаббусга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг қалб амримизга айланиши шарт ва зарур.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!