» » Зомин туман суди томонидан туман сайёр суд мажлиси ўтказилди

Зомин туман суди томонидан туман сайёр суд мажлиси ўтказилди

27 ноябрь 2023 г 354 Комментарии: 0

Зомин тумани ички ишлар бошқармаси 3-сонли ички ишлар бўлимида жиноят ишлар бўйича Зомин туман суди томонидан туман сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Судда маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ 20 та иш кўриб чиқилди.

Судда, асосан ҳақорат, ўзга шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, тан жароҳати этказиш, атрофдаги фуқаролар осойишталигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, майда безорилик содир этганлик каби маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилди.

Мазкур суд жараёнида 13 нафар шахсга нисбатан 12 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича маъмурий жазо қўлланилди. Шунингдек, 13 нафар шахсга нисбатан 8 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳаракатдан тугатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!