Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят суди раиси томонидан сайёр қабуллар ўтказилди
06 май 2021 г 1 922 Комментарии: 0
Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, вилоят Маъмурий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонасининг туман бўлими мудирлари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида куни кеча Зарбдор ва Зомин туманларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 26 та нафар фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 6 таси жиноят ишлари бўйича, 18 таси фуқаролик ишлар бўйича, 2 таси маъмурий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 18 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 8 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 26 та мурожаатлардан 18 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
8 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- 2 нафар фқаронинг мурожаати бўйича алимент пулларини туламаётган қарздорларга нисбатан МЖтКнинг
474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди;
- 1 нафар фуқаронинг мурожаати буйича иш хакини ундириш хакидаги даъво аризаси кабул килинди ва ишни судда куриш жорий йилнинг 13 май кунига тайинланди.
- 1 нафар фуқаронинг судланганликни олиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, судланганлик ҳолати олиб ташланди.
- 4 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларнинг енгиллик бериш хақидаги аризалари қаноатлантирилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, қонун санкциясида назарда тутилган жарима жазосидан ҳам камроқ жазо тайинланди.
Жиззах вилоят суди
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!