» » Жиззахда Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши ўтказилди

Жиззахда Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши ўтказилди

28 ноябрь 2023 г 411 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят ҳокими ҳамда Президент Администрацияси масъул ходими раҳбарлигида “Маънавий-тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи”га бағишланган вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши ҳудудлар билан онлайн тарзда ўтказилди.

Йиғилишда 2023 йилда вилоятда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришга мўлжалланган "Йўл харитаси" ижроси юзасидан ҳудудларни ўрганиш натижаси, маънавий-маърифий соҳада 2023 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда “Маънавият масканлари"ни қуриш ва фойдаланишга топширилиш ҳолати кўриб чиқилди.

Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Президент Админстрацияси шўба мудири Маврулов Абдухалил сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси ҳисобланиб, худди шундай, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқориғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимлари тегишли равишда ҳудудий Кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилади.

Жиззах вилоятида ҳам тегишли қарор билан Маънавият ва маърифат Кенгаши таркиби тасдиқланиб, унинг таркибига вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари киритилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 2 марта Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилиб, Кенгашда жами 4 та масала кўриб чиқилди.

Президентимиз томонидан “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ–5040-сонли қарори имзоланган.Мазкур қарор ижроси юзасидан вилоятда бир қатор самарали ишлар амалга оширилиб келинаётгани хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, йиғилишда ҳудудларда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳам танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!