» » ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчилари ғолиб

ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчилари ғолиб

03 декабрь 2019 г 3 009 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейининг 2 нафар ўқувчиси республика маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда республика маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўказилган “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг республика босқичи ғолиби бўлишди.

“Ўзбекистонлик эканлигимдан фахрланаман”, “Ватанга хизмат қилиш — буюк мақсадим”, “Она ватанимнинг буюк фарзандлари” шиорлари остида уюштирилган ушбу танловда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли ёшлар ижодий ишлари ва ижтимоий видеороликлари билан қатнашдилар. Ушбу интеллектуал беллашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчиси Севара Баҳодирова Амир Темурнинг сиёсий фаолияти, Алишер Навоий, Абдулла Қодирий ҳамда Ҳамид Олимжон ижодиётига оид илмий мақолалари билан иштирок этиб, 1 даражали диплом соҳиби бўлди.

Худди шундай, мазкур лицейнинг яна бир ўқувчиси Ирода Ҳасанова Жиззах вилояти тарихи, табиати, ўзига хосликлари ва бугунини акс эттирувчи ижтимоий видеоролиги учун 1 даражали диплом билан тақдирланди. Мазкур  танлов мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида уюштирилган.

Жиззах ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!