» » Жиззахда ўтказилган Абу Али ибн Сино олимпиадаси ғолиблари аниқланди

Жиззахда ўтказилган Абу Али ибн Сино олимпиадаси ғолиблари аниқланди

24 октябрь 2019 г 1 874 Комментарии: 0

Жорий йил 21-22 октябрь кунлари Жиззах шаҳрида умумтаълим мактаби ва академик лицей ўқувчилари ўртасида биология фанидан Абу Али ибн Сино олимпиадаси бўлиб ўтди. 

Олимпиада якунларига кўра барча ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди. Жумладан, Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ўқувчиси Равшанбек Каримов 1-ўринни, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Саида Валижонова 2-ўринни ва Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Сардор Тожибоев 3-ўринни қўлга киритди.
Абу Али ибн Сино олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди: 
1-ўрин ғолибига – 22 300 000 сўм;
2-ўрин ғолибига – 14 495 000 сўм;
3-ўрин ғолибига – 11 150 000 сўм. 
Шунингдек, мазкур олимпиадада ўқувчиси ғолибликни қўлга киритган ўқитувчилар ҳам пул мукофоти билан тақдирланди. 
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!