» » Давлат мукофотини қўлга киритган ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди

Давлат мукофотини қўлга киритган ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди

18 март 2019 г 1 968 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида мамлакатимиз Президентинингжорий йил 2 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мукофотланган жиззахлик ёшларни қутлаш тадбири бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими, Ёшлар иттифоқи каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда бўлғуси ички ишлар ходимлари иштирокида уюштирилган йиғилиш аввалида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини рағбатлантириш, иқтидорларини юзага чиқариш, уларнинг билим олишлари ва иш билан таъминланишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритдилар.

Шундан сўнг республикамиз Президентининг қарорида келтирилганидек аъло ҳулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт ва спорт соҳаларида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган Жиззах давлат педегогика институти талабаси, енгил атлетикачи Сабина Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиси Зуҳра Йўлчиевалар қутланиб, уларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Худди шундай тадбир давомида республикамиз Президентининг 2019 йил 6 мартдаги "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ "Дўстлик” ордени билан тақдирланган Назира Мухторова ҳам табрикланди.

Айтиш жоизки, ўтган йили мазкур мукофотни Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг ўқувчиси адабиёт йўналишида кўлга киритган эди. Бу йилги мукофот соҳиби Зуҳра Йўлчиева ҳам шеърият соҳасидаги ютуқлари учун тақдирланди.

Тадбир давомида лицей ўқувчилари томонидан юртимизни, бунёдкор халқимизни улуғловчи, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги посбонларини мадҳ этувчи концерт ҳамда бадиий дастур намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!