Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси байрамни муносиб нишонланди
11 декабрь 2018 г 2 872 Комментарии: 0
Вилоят ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва фахрийлар иштирокида уюштирилган йиғилиш аввалида мамлакатимизнинг бош қонуни -Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг юрт тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлиги, тинчлик ва осойишталикни таъминлашдаги аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига эришишга қаратилган ислоҳотларда ички ишлар органларининг иштироки хусусида атрофлича сўз юритилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, тизимдаги ўқув муассасалари профессор ўқитувчилари, соҳа фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш давомида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда бир гуруҳ ходимларга ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ лейтенант, катта лейтенант, капитан, майор, подполковник унвонлари топширилди.
Пенсияда бўлган соҳа вакилларининг бир гуруҳига эса "Ички ишлар вазирлигининг фахрийси” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. Бундан ташқари ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун вилоят, шаҳар ва туман ички ишлар идораларига 200 дан ортиқ турли спорт тренажёрлари ва анжомлар тарқатилгани, келгусида бу йўналишдаги ишлар янада кенгроқ кўламда давом эттирилиши маълум қилинди. Йиғилишдан сўнг фахрийлар вилоят ички ишлар бошқармаси музейида бўлишди.
А.АБДУСАТТОРОВ.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!