» » Малака тоифа беришнинг янги тартиби тажриба-синовдан ўтказилади

Малака тоифа беришнинг янги тартиби тажриба-синовдан ўтказилади

30 ноябрь 2023 г 365 Комментарии: 0

Тажриба-синов жараёнлари 2022 йилги аттестацияда нисбатан паст кўрсаткичларни қайд этган туман ва шаҳарларда ўтказилиши белгилаган.

Умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагоглар учун тоифа беришнинг янги тартиби асосида ўтказиладиган тажриба-синов жараёнлари 5-7 декабрь кунлари қуйидаги туман ва шаҳарларда ўтказилади:

1. Хоразм вилояти — Ҳазорасп тумани;
2. Бухоро вилояти — Олот тумани;
3. Навоий вилояти — Конимех тумани;
4. Фарғона вилояти — Олтиариқ тумани;
5. Наманган вилояти — Янги Наманган тумани;
6. Тошкент шаҳри — Янгиҳаёт тумани;
7. Самарқанд вилояти — Ургут тумани;
8. Қорақалпоғистон Республикаси -Қораузак тумани;
9. Андижон вилояти — Андижон шаҳри ва Пахтаобод тумани;
10. Сурхондарё вилояти — Бойсун ва Шеробод туманлари;
11. Сирдарё вилояти — Сайхунобод ва Сирдарё туманлари;
12. Жиззах вилояти — Бахмал ва Ғаллаорол туманлари;
13. Тошкент вилояти — Бўка ва Оҳангарон туманлари;
14. Қашқадарё вилояти — Қамаши ва Чироқчи туманлари.

Қайд этиш жоизки, малака, синов апробацияси натижаларидан тест топшириқлари ва тажриба жараёнлари таҳлили учун фойдаланилади.

Педагогларни тажриба-синовда қатнашганлик натижалари уларга малака тоифаларини белгилашда ёки лавозимига лойиқлик масалаларини кўриб чиқишга таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши 2024 йилдан бошлаб ўтказилиши белгиланган. Малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилган бўлиб, мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмаслиги ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилиши белгилаб қўйилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!