» » Янгиобод туманида аҳолинининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилмоқдами

Янгиобод туманида аҳолинининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилмоқдами

02 декабрь 2023 г 233 Комментарии: 0

Янгиобод туманида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш, ушбу йўналишда йиллар мобайнида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг «Жиззах вилояти бўйича маҳаллалардаги биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар орқали инфратузилмани янада яхшилаш тўғрисида»ги қарори асосида туманнинг Сармич маҳалласида ҳам сув иншоотлари барпо этилди.

Хусусан, Сармич МФЙдаги Сармич ҳамда Туроншох кўчаларида 2 та сув қудуғи қилиниб, ҳар бирига сув минораси, трансформатор ва зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатилди.

Ҳозирда Сармич кўчасида 2,3 км ҳамда Туроншох кўчасида 1,7 км тармоқ тортиш ва охирги мантаж ишлари олиб борилмоқда. Сув қудуқларининг ишга тушиши натижасида Дашт ҳамда Қаторбоғ кўчаларидаги 100 дан ортиқ хонадонларнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!