Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрининг "Кимёгар" маҳалласига 2,6 км янги ичимлик сув тармоқлари тортилмоқда
18 апрель 2023 г 535 Комментарии: 0
"Кимёгар" МФЙда истиқомат қилувчи аҳолининг ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича яроқли муддатини ўтаб бўлган қувурларни янгилаш ва тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.
2,6 километр масофада тармоқ тортиш ишлари натижасида истеъмолчиларнинг тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолари ижобий йечим топади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!