» » “Коррупция  - жамият кушандаси” номли Жиззах вилояти оммавий ахборот воситаларнинг кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

“Коррупция  - жамият кушандаси” номли Жиззах вилояти оммавий ахборот воситаларнинг кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

04 декабрь 2023 г 298 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режа ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгаш томонидан 9-декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция  - жамият кушандаси” номли Жиззах вилояти оммавий ахборот воситаларнинг кўрик-танлови эълон қилинди.

Жорий йилнинг 1-30 ноябрига қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўрик-танлов эълон қилинган эди.

Шунингдек, ушбу кўрик-танловни ўтказиш бўйича Низом ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, Низом асосида 30 ноябрга қадар 11 нафар иштирокчиларни хужжатлари қабул қилинди.

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида мазкур кўрик-танловга иштирок этиш учун тақдим этилган номзодларнинг хужжатлари белгиланган Низом асосида кўриб чиқилди. Ҳар бир йўналиш бўйича тақдим этилган хужжатлар Ҳайъат комиссияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, танлов ғолиблари саралаб олинди.

Бугун мазкур “Коррупция - жамият кушандаси” кўрик-танлови  ғолиблари тантанали тарзда тақдирланишди.

Ғолиб ва совриндорларга эсдалик дипломи ва совғани Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби Нодира Каримова топширди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!