» » Ғаллаоролда коммунал қарздорликлари мажбурий ундирилмоқда

Ғаллаоролда коммунал қарздорликлари мажбурий ундирилмоқда

13 декабрь 2023 г 309 Комментарии: 0

Маълумки, бугунги  Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш,  қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан  жорий йилнинг 8 февраль кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 579 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 7 млрд. 977 млн. сўм амалда ундирилди. Шунингдек, 7 та ижро иши бўйича 17 млн. сўм қарздорлик қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган бўлса, 2 та 1 млрд. 542 млн. сўмлик мулклар хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.  

Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!