Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 236 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 864 млн. сўм ундирилди
10 апрель 2023 г 417 Комментарии: 0
Энергия ресурсларидан фойдаланиб, пулини тўлашга келганда «ҳаражатлар рўйхати»нинг охирги қаторига қўядиган шахслар хам учраб туради.
Бугунги кунда Бюронинг Зомин туман бўлими томонидан энергия ресурсларидан қарз ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс холда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.
Бюронинг Зомин туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро хужжатларига асосан жорий йилнинг 8 феврал кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 236 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 864 млн. сўм амалда ундирилган бўлса, 5 та 130 млн. сўмлик мулк хатланиб, 2 та 55 млн сўмлик мулклар савдога чиқарилган.
Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилганда, шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмасди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!