Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда кредит қарзлари мажбурий ундирилмоқда
14 декабрь 2023 г 265 Комментарии: 0
Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир.
Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан, маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.
Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!